Бруну Фернандеш Англия Премер-лигаси рекордчисига айланди.
«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси чемпионатнинг сўнгги туридан ўрин олган «Брайтон»га (3:0, ўйин давом этмоқда) қарши баҳснинг 33-дақиқасида Патрик Доргунинг голига ассистентлик қилди, иккинчи бўлимда эси ўзи ҳам тўп киритди.
Натижада португалиялик футболчи мавсумдаги ассистларини 21 тага етказиб, Терри Анри ва Кевин де Брюйнени (20 тадан) ортда қолдирган ҳолда АПЛ рекордини янгилади.
Шунингдек, Фернандеш топ-5 лига рекордини ҳам такрорлади. Лионел Месси Ла Лигада, Томас Мюллер Бундеслигада 21 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
Фернандеш 21-ассистини амалга ошириб, АПЛ рекордини янгилади
Футбол
24 май, 12:41
«МЮ» яримҳимоячиси Анри ва де Брюйнени ортда қолдириб, лига рекордчисига айланди.
Foto: Getty Images
24.05.2026
FT
Англия Премер-лигаси
Брайтон
0
:
3
Манчестер Юнайтед