«Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш Англия Премер Лигасининг 2025/26 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда мусобақа матбуот хизмати хабар берди.
«Тарих китобларига кирадиган мавсум», — дейилади АПЛнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Португалиялик яримҳимоячи ушбу мавсум чемпионатда 34 та баҳсда майдонга тушиб, 8 та гол ва 20 та ассист қайд этди.
Шу тариқа, Фернандеш Англия чемпионатидаги бир мавсумдаги энг кўп ассист бўйича рекордни такрорлади. Айни пайтда мавсум якунига қадар яна бир тур қолмоқда.
Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛнинг сўнгги турида 24 май куни «Брайтон»га қарши майдонга тушади.