«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛ сўнгги тур доирасидаги «Брайтон»га қарши ўйин (3:0)дан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз мавсумни юқори нотада якунладик, охирги ўйинлар яхши ўтди. 3-ўринни олишимиз деярли ҳал бўлганди. Шунинг учун мавсумни шу тарзда тугатганимиз менга ёқди.
Биз бу даврни мавсум якуни сифатида эмас, балки кейинги босқич сифатида қабул қилдик ва бугунги ўйин футболчиларнинг қанчалик яхши тайёргарлик кўрганини кўрсатди.
«Брайтон» — агар сен яхши формада бўлмасанг, энг қийин рақиблардан бири. Яхши иштиёққа эга таркиб, юқори интизом ва ўйин сифати… Хуллас, бизда ғалаба қозониш учун кўп сабаблар бор эди.
Биз ўз олдимизга юқори мақсадлар қўйганмиз. Имкон қадар юқори ўринни эгаллашни истадик. Барқарорлик ва ўйин даражасида футболчиларнинг ҳиссаси катта. Бу эса келаси мавсум учун мустаҳкам пойдевор бўлади», — деди Кэррик.