FIFA 2026 йилги жаҳон чемпионати яримфинал босқичи доирасидаги Англия ва Аргентина миллий жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакам номини эълон қилди.
Ушбу баҳсни америкалик Исмаил Элфатҳ бошқаради. Унга қанотларда ҳамюртлари Кори Паркер ва Кайл Аткинс ёрдам беради.
Тўртинчи ҳакам — италиялик Маурицио Мариани. Захира ҳаками сифатида эса яна бир италиялик Даниэле Биндони фаолият юритади.
Маълумот ўрнида, Англия ва Аргентина ўртасидаги учрашув 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Аввалроқ Франция ва Испания ўртасидаги учрашувни бошқарадиган ҳакамлар бригадаси эълон қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади