«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жароҳатдан тикланиш жараёнини тезлаштириш учун индивидуал машғулотлар ўтказмоқда.
АS хабарига кўра, жамоага дам берилган кунда ҳам франциялик футболчи базага келиб, физиотерапевтлар ва реабилитация мутахассислари билан ишлаган. У ўтган ҳафта ҳам шундай тартибда алоҳида машғулот ўтказганди.
Мбаппенинг асосий мақсади — якшанба куни бўлиб ўтадиган «Эл Класико»да майдонга тушиш.
Қайд этилишича, футболчининг баҳсда иштирок этиши борасидаги якуний қарор чоршанба куни ўтказиладиган МRТ текширувларидан сўнг қабул қилинади.