Нидерландия миллий жамоаси ҳужумчиси Коди Гакпо Швецияга қарши кечган ўйиннинг (5:1) энг яхши футболчиси деб топилди.
У бошланғич таркибда майдонга тушиб, 90 дақиқа ҳаракат қилди. Иккинчи бўлим бошида Гакпо 47 ва 54-дақиқаларда гол уриб, дубл қайд этди. Шунингдек, Брайан Броббига голли узатма берди. Финал ҳуштаги олдидан ҳужумчи захирага олинди.
Маълумот учун, икки турдан сўнг Нидерландия миллий жамоаси F гуруҳида 4 очко жамғарган. Гуруҳ босқичининг якуний учрашувида Роналд Куман жамоаси 26 июн куни Тунисга қарши ўйнайди.