Бугун
8
Ўзбек

Артета «Арсенал» билан тўртинчи совринни қўлга киритиши мумкин

Футбол
5 май, 23:36
Лондон клуби финалга чиқиб, мураббий олдида яна бир тарихий имконият очилди.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Артета «Арсенал» билан тўртинчи совринни қўлга киритиши мумкин
Foto: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоаси билан тўртинчи совринни қўлга киритиши мумкин. Бу лондонликларнинг Чемпионлар лигаси яримфиналида «Атлетико» устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олганидан сўнг маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳсида «Арсенал» ўз майдонида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди (Сака, 45). Дастлабки ўйинда эса 1:1 ҳисоби қайд этилганди.

Финалда «Арсенал» «Бавария» — «ПСЖ» жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.

Маълумот учун, Артета аввалроқ «Арсенал» билан Англия кубогини (2019/2020), шунингдек мамлакат Суперкубогини 2020 ва 2023 йилларда қўлга киритган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар