Live
1
Ўзбек

Бекҳэм: «Атлетико» фойдасига пеналти белгиланиши керак эди. Габриэлга нисбатан қўполлик йўқ эди»

Футбол
6 май, 10:00
«МЮ» собиқ яримҳимоячисининг фикрича, Мадрид клуби «Арсенал» билан баҳсда пеналти тепиши керак эди.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
Бекҳэм: «Атлетико» фойдасига пеналти белгиланиши керак эди. Габриэлга нисбатан қўполлик йўқ эди»
Foto: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм «Арсенал» ва «Атлетико» ўйинидаги баҳсли вазиятга баҳо берди.

Мадрид жамоаси ЕЧЛ яримфиналида Лондон клубига мағлуб бўлди (0:1, биринчи ўйин – 1:1). 56-дақиқада меҳмонлар ҳужумчиси Антуан Гризманн жарима майдони ичида зарба берди, аммо дарвозабон Давид Райя тўпни қайтарди. Марк Пубил қўшимча зарба беришга уринганида эса ҳимоячи Габриэл Магаляэс билан тўқнашди. Шундан сўнг, Гризманн яна тўпни назоратга олишга ҳаракат қилди, аммо Риккардо Калафиори унинг оёғини босди. Ушбу эпизодда бош ҳакам Даниэл Зиберт Пубил томонидан ҳужумда қоидабузарлик бўлган, деб ҳисоблади.

Beckham&Friends шоусида англиялик собиқ футболчи мезбонлар ҳимоячиси Габриэлга нисбатан қоидабузарлик бўлмаганини айтди ва шу сабабли «Атлетико» пеналти олиши керак эди, деб ҳисоблади.

«Оҳ, худо. Йўқ, бу фол эмас. Бу фол эмас. Аксинча, бу (Калафиорининг ҳаракати) — фол! Ҳа! Габриэлга нисбатан фол бўлмаганди», — деди Бекҳэм.

Шоу меҳмони, актёр Том Ҳиддлстон эса Гризманнга нисбатан қоидабузарлик биринчи ўйинда қайд этилмаган Эберечи Эзега қилинган фол билан «бир хил» эканини таъкидлади.

Бекҳэм эса бунга жавобан: «Йўқ, бундай ўйламайман. Менимча, Эзенинг вазияти пеналти эмасди. Ҳимоячи унга тегмаган, деб ўйлайман», — деди.

Grizmann va Kalafiori bilan bo`lgan vaziyat

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар