«Интер»нинг собиқ футболчиси Уэсли Снейдер Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Арсенал» ва «Атлетико» (1:0) жавоб беллашувидаги ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимнинг 35-дақиқасидан сўнг ўйинни бекор қилиб, футболчиларга майдонни тарк этишга мажбур қилишлари ҳамда «Бавария» — «ПСЖ» ўйинини Чемпионлар Лигаси финали деб эълон қилишларини сўраб УЕФАга қўнғироқ қилмоқчи бўлдим», - деди Нидерландия миллий жамоасининг собиқ футболчиси.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки яримфиналда ўз майдонида минимал ҳисобда (1:0) ғалаба қозонган «Арсенал» мусобақанинг дастлабки финалчисига айланди.