«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета жамоа ичидаги муҳит ҳақида гапирди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
«Баъзи футболчилар олдига бориб: узр, «Фулҳэм»га қарши ўша таркибни тушираман, дедим. Улар эса: «Мураббий, сизга қачон керак бўлсак, тайёрмиз», деб жавоб беришди ва мени қучоқлашди», — деди Артета.
Маълумот учун, «Арсенал» мавсум якунига яқин ҳал қилувчи баҳслар арафасида барқарор таркиб билан ҳаракат қилмоқда. Жамоа айни пайтда АПЛ турнир жадвалида «Ман Сити»дан 4 очкога олдинда бўлиб, пешқадамлик қилмоқда.