Live
1
Ўзбек

«Арсенал» ЕЧЛда мағлубиятсиз серия бўйича ўз рекордини ўрнатди

Футбол
6 май, 08:15
Артета жамоаси ўтган мавсум яримфиналида «ПСЖ»га ютқазганидан бери умуман енгилмади.
Иззатиллаев Аъзамжон
Аъзамжон Иззатиллаев Редактор
«Арсенал» ЕЧЛда мағлубиятсиз серия бўйича ўз рекордини ўрнатди
Foto: Getty Images
05.05.2026 FT Чемпионлар лигаси Арсенал Арсенал 1 : 0 Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид

«Арсенал» УЕФА Чемпионлар Лигасида мағлубиятсиз ўйинлар сони бўйича клуб рекордини ўрнатди.

Mикел Артета жамоаси яримфиналда «Атлетико»ни (1:0, биринчи баҳс — 1:1) мағлуб этиб, турнир финалига йўл олди.

Ушбу Чемпионлар Лигаси мавсумида «тўпчилар» 11 бор ғалаба қозонди ва 3 марта дуранг қайд этди. Жамоа ўтган мавсумдаги яримфиналдан бери мағлубиятга учрамаяпти — ўшанда «ПСЖ» лондонликларни (1:0, 2:1) енга олганди.

Шу тариқа 14 ўйинлик мағлубиятсиз серия «Арсенал» тарихида Чемпионлар Лигасидаги энг яхши натижага айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар