Европа Чемпионлар лигаси яримфинал жавоб ўйинлари старт олди. «Арсенал» Лондонда «Атлетико»ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндаги ягона гол 44-дақиқада Букайо Сака ҳисобига ёзилди. Натижада Микел Артета жамоаси иккинчи ўйинга кўра, финалнинг дастлабки иштирокчисига айланди.
«Арсенал» 20 йиллик танаффусдан сўнг турнирнинг финалига чиқди. Улар сўнгги бор 2006 йилда ҳал қилувчи ўйинда қатнашган ва «Барселона»га ютқазиб қўйганди.
ЕЧЛ. Яримфинал
Арсенал – Атлетико 1:0
Гол: Сака 44
Арсенал – Райя, Уайт, Салиба, Габриэл, Калафиори (Инакпие, 58), Люис-Скелли (Субименди, 74), Райс. Эзе (Эдегор, 59), Сака (Мадуэке, 58), Троссар (Мартинелли, 83), Гокереш.
Атлетико – Облак, Пубил, Ле Норман (Сёрлот, 57), Ҳанско, Ружжери, Симеоне (Кардосо, 57), Коке, Лиоренте, Лукман (Молина, 57), Гризманн (Баэна, 66), Алварес (Алмада, 66).
Биринчи ўйин: 1:1