Live
1
Ўзбек

Ҳакими «Бавария»га қарши ўйин олдидан жароҳат олди

Футбол
26 апрел, 03:00
Ҳимоячи иккинчи бўлим бошланишидан олдин алмаштирилди.
Ҳакими «Бавария»га қарши ўйин олдидан жароҳат олди
Фото: Getty Images
25.04.2026 FT Лига 1 Франция Анже Анже 0 : 3 ПСЖ ПСЖ

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими «Анже»га қарши Лига 1 ўйини (3:0)да жароҳат олди. Бу ҳақда L’Equipe нашри хабар берди.

Марокашлик футболчи баҳсни асосий таркибда бошлади, аммо иккинчи бўлим бошланишидан олдин алмаштирилди. Қайд этилишича, Ҳакими тезкор югуришдан кейин ноқулайлик ҳис қилган, шу сабабли Луис Энрике уни майдондан олишга қарор қилган.

Шунга қарамай, бу фақат эҳтиёт чораси бўлиб, футболчи «Бавария»га қарши Чемпионлар Лигаси яримфинал босқичининг илк баҳсигача тикланишга улгуради.

Аввалроқ Ҳакимининг «Реал»га ўтишни хоҳлаётгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Анже Анже
  • ПСЖ ПСЖ
  • Лига 1 Франция Лига 1 Франция
Бугунги янгиликлар