Live
2
Ўзбек

Ҳакими «Реал»га ўтишни хоҳламоқда

Футбол
24 март, 09:31
Ҳимоячи амалдаги шартномасига қарамай Мадрид клубига қайтишни истамоқда.
Ҳакими «Реал»га ўтишни хоҳламоқда
Foto: Getty Images

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакими фаолиятини «Реал»да давом эттириш ниятида. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес де Мон хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли марокашлик футболчи яқинларига Мадрид клубига ўтиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёр эканини билдирган. Ҳакими болалигидан «Реал» мухлиси бўлиб келган ва яна ушбу жамоага қайтишни истамоқда. У 2015–2018 йилларда мадридликлар сафида фаолият олиб борган.

Шунингдек, футболчининг «Реал»га ўтиш истагига яна бир омил бор — унинг яқин дўсти Килиан Мбаппе. Ҳужумчи ҳам бир неча бор Ҳакими билан яна бирга ўйнашни хоҳлаганини билдирган.

Бироқ «ПСЖ» ҳимоячини сотишни режалаштирмаяпти. Шунга қарамай, агар футболчи кетишни қатъий талаб қилса, клуб трансферни кўриб чиқиши мумкин.

Ҳакими 2021 йилда «Интер»дан 68 миллион евро эвазига «ПСЖ»га ўтган эди. Ушбу мавсумда у 24 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 7 та ассист қайд этган. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади, Тransfermarkt маълумотига кўра унинг бозор қиймати 80 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бугунги янгиликлар