Франция чемпионатининг 31-турида «ПСЖ» клуби сафарда «Анже» билан куч синашди. Беллашув 3:0 ҳисобида парижликларнинг ғалабаси билан якунига етди.
Луис Энрике жамоаси сафида голлар Ли Кан Ин, Маюлу ва Бералдо ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, «ПСЖ» очколари сонини 69 тага етказиб, пешқадамликни давом эттирмоқда. «Анже» эса 31 очко тўплаб, 13-поғонада.
Лига 1. 31-тур
Анже – ПСЖ 0:3
Голлар: Ин 8, Маюлу 39, Бералдо 52.
ПСЖ: Сафонов, Эрнандез (Заир-Эмери, 46), Пачо, Забарний, Ҳакими, Фабиан Руис (Невеш, 46), Бералдо, Маюлу (Мендеш, 77), Барколя, Рамуш, Ли Кан Ин.
Четлатиш: Рамуш 74.