Морган Рожерс «Челси» тарихидаги энг қиммат трансферга айланди.
23 ёшли яримҳимоячи «Астон Вилла»дан Лондон клубига кўчиб ўтди ва 2033 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади. Трансфер қиймати 117 миллион фунт стерлингни (137 миллион евро) ташкил қилди.
Ушбу трансфер «кўклар» тарихидаги энг қиммат келишув бўлди. Рожерсдан кейинги ўринлардан Энцо Фернандес (121 миллион евро), Мойсес Кайседо (116 миллион евро), Ромелу Лукаку (113 миллион евро) ва Кай Ҳаверц (100 миллион евро) жой олган.
Бундан ташқари, Морган Англия тарихидаги энг қиммат футболчига айланди. У июл ойи бошида «Манчестер Сити» томонидан 116 миллион фунт эвазига сотиб олинган Эллиот Андерсоннинг рекордини ортда қолдирди.
Рожерс «Челси» ва Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансферга айланди
Футбол
22 июл, 06:34
23 ёшли яримҳимоячи клубда Энцони, мамлакат бўйича Андерсонни ортда қолдирди.
Foto: Chelsea
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади