Бугун
35
Ўзбек

«Ипсвич» «Лестер»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ассистентини сотиб олди

Футбол
22 июл, 06:16
Ганалик вингер фаолиятини АПЛда давом эттиради.
«Ипсвич» «Лестер»нинг ўтган мавсумдаги энг яхши ассистентини сотиб олди
Foto: Ipswich Town

«Ипсвич» клуби Иссаҳаку Абдулла Фатаву билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

Ганалик 22 ёшли вингер «Лестер»дан Англия Премер-лигаси вакили сафига ўтди ва клуб билан 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Журналист Бен Жейкобснинг маълумотига кўра, трансфер қиймати 20 миллион фунт стерлингни ташкил этган. Шунингдек, келишувда қўшимча бонус тўловлари ҳам кўзда тутилган.

Чемпионшипнинг ўтган мавсумида Фатаву 44 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. У «Лестер»нинг энг яхши ассистенти ва иккинчи тўпурари бўлди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испвич Испвич
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар