Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Алеҳандро Гарначо фаолиятини «Астон Вилла»да давом эттиради.
Манбага кўра, клублар ўртасида футболчини бир мавсумга ижара асосида трансфер қилиш бўйича келишувга эришилган. Битимга маълум шартлар бажарилган тақдирда кучга кирадиган мажбурий сотиб олиш банди ҳам киритилган.
Шунингдек, Гарначонинг «Астон Вилла»даги тиббий кўриги санаси ҳам белгилаб қўйилган.
Романо таъкидлашича, аргентиналик вингернинг трансферида бош мураббий Унаи Эмери муҳим рол ўйнаган. Испаниялик мутахассис Гарначони ўз жамоасида кўришни қатъий истаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Морган Рожерс «Астон Вилла»ни тарк этиб, «Челси» сафига кўчиб ўтганди. Гарначо айнан унинг ўрнини тўлдириши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, «Астон Вилла» 2026/27 йилги мавсумда УEФА Чемпионлар лигасида иштирок этади. Клуб ўтган мавсум Европа лигаси бош совринини қўлга киритганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади