«Ипсвич» «Фулҳэм» клубидан Исса Диопни ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.
Sky Sports маълумотига кўра, марокашлик ҳимоячининг трансфер қиймати 8,5 миллион фунт стерлингни ташкил этди.
Диоп янги клуби билан 2030 йилгача амал қиладиган шартнома имзолади.
29 ёшли футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Марокаш миллий жамоаси сафида ўйнаб, 5 та баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол урди.
Диоп ўтган мавсумда Англия Премер-лигасида эса 13 та ўйинда 1 та гол муаллифи бўлган.
«Ипсвич» Марокаш ҳимоячиси Диопни ўз сафига қўшиб олди
Футбол
22 июл, 12:40
29 ёшли футболчи АПЛдаги клубини ўзгартирди.
Foto: Ipswich Town