Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Англия миллий жамоаси етакчиси Ҳарри Кейннинг УЕФА Миллатлар лигасининг очилиш ўйинида гол урилмаган ўн бир метрлик зарбаси ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди. Маълумот учун, биринчи бўлимдан кейин 1:2 ҳисобида ортда қолаётган Испания якунда 3:2 ҳисобидаги иродали ғалабага эришди.
«Назаримда, мувозанатни тиклашни биз учта жуда хавфли вазиятларни яратганимизда бошладик. Агар ўша пеналти голга айланганда ҳам, у унчалик аҳамиятга эга бўлмасди. Чунки жамоа 1:3 ҳисобида ҳам худди шундай реакция билдирган бўларди. Рақиб кучли ҳужумга эга бўлса ҳам, ҳар доим гол уравермайди», - дея де ла Фуэнтенинг сўзларидан иқтибос келтиради AS.
Эслатиб ўтамиз, Ҳарри Кейн беллашувнинг 54-дақиқасида ҳисоб 2:1 бўлиб турган паллада инглизлар фойдасига белгиланган пеналтидан гол ура олмади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади