«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани жамоа ҳозир қайси баҳсга кўпроқ эътибор қаратаётгани ҳақида гапирди.
«Назарий жиҳатдан биз «Майнц»га эътибор қаратамиз, гарчи чемпионликни аллақачон қўлга киритган бўлсак ҳам. Ҳар бир ўйинга тайёргарлик бўйича аниқ режамиз бор. Жараённи ўзгартиришни истамайман, чунки барча ўйинлар муҳим. «ПСЖ» ҳақида кейинроқ ўйлашимиз мумкин», — деди мутахассис клуб расмий сайтига.
Маълумот учун, «Бавария» 25 апрел куни сафарда «Майнц»га қарши баҳс олиб боради. Орадан уч кун ўтиб эса мюнхенликлар Чемпионлар лигаси яримфинали доирасида «ПСЖ» майдонида ўйнайди.