Бундеслиганинг 31-турида «Бавария» «Майнц» устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Мюнхенликлар биринчи бўлимдан сўнг 0:3 ҳисобида ортда бораётган эди, бироқ иккинчи таймда камбек амалга оширди.
Шу тариқа, Венсан Компани жамоаси барча мусобақаларда мағлубиятсиз сериясини 19 ўйинга етказди — 17 ғалаба ва 2 дуранг.
Қайд этиш жоиз, «Бавария» охирги бор 24 январ куни Бундеслигада «Аугсбург»га қарши баҳсда (1:2) мағлуб бўлган.
Мюнхенликлар 28 апрел куни Чемпионлар лигаси яримфиналида «ПСЖ»га қарши майдонга тушади.
