«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн Бундеслиганинг 31-турида «Майнц»га қарши баҳсда (4:3) гол урди.
Шу тариқа, инглиз футболчи кетма-кет еттинчи ўйинда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилди. Унинг ушбу мавсумдаги статистикаси 46 баҳсда 54 голга етди.
Маълумот учун, Кейн немис клуби сафида ҳозиргача 3 та титулни қўлга киритди.