Франция ва Ироқ миллий жамоалари ўртасидаги 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган беллашув момақалдироқли об-ҳаво сабаб ўтмай қолиши ёки тўхтатиб турилиши мумкин, деб хабар беради L'Equipe.
23 июнга белгиланган Ўйин Филаделфия шаҳридаги Lincoln Financial Field стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Таъкидланишича, баҳс вақтида ҳаво ҳарорати +33°C гача кўтарилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, айрим вақтларда момақалдироқ ва ёмғир кузатилиши мумкин. Амалдаги хавфсизлик протоколига кўра, бундай шароитда ўйиннинг вақтинча тўхтатилиши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил ёзида АҚШда ўтказилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Челси» ва «Бенфика» ўртасидаги 1/8 финал баҳси ҳам момақалдироқ сабабли қарийб икки соатга тўхтатилганди. Натижада ўйиннинг умумий давомийлиги 4 соат 38 дақиқани ташкил қилган.
Франция — Ироқ ўйини момақалдироқ сабаб ўз вақтида ўтказилмаслиги мумкин
Футбол
21 июн, 16:05
23 июн кунги баҳсда Филаделфияда ноқулай об-ҳаво шароити кутилмоқда.
Foto: Getty Images
22.06.2026, 17:00
Жаҳон чемпионати
Франция
-
:
-
Ироқ