Бугун
8
Ўзбек

«Барселона» «Эл Класико»да тарихий чемпионликни расмийлаштириши мумкин

Футбол
7 май, 04:06
Каталонияликлар «Реал»га қарши баҳсда чемпионликни муддатидан олдин ҳал қилиши мумкин.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
«Барселона» «Эл Класико»да тарихий чемпионликни расмийлаштириши мумкин
Foto: Getty Images
10.05.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 2 : 0 Реал Мадрид Реал Мадрид

«Барселона» Ла Лига доирасида «Реал»га қарши классикода тарихий натижага эришиш арафасида турибди.

Каталонияликлар турнир жадвалида рақибидан 11 очкога олдинда бормоқда ва ушбу баҳсда ғалаба қозонса, 2025/26 мавсум чемпионлигини расман таъминлайди. Ҳатто дуранг натижа ҳам «кўк-анорранглилар» учун етарли бўлади.

Қайд этилишича, «Барселона» ўз тарихида ҳали ҳеч қачон айнан класико доирасида чемпионликни расмийлаштирмаган.

Шунингдек, ушбу баҳс яна бир тарихий кўрсаткичга ҳам таъсир қилиши мумкин. Ҳозирги кунда расмий ўйинларда «Реал» 106 ғалаба билан олдинда, «Барселона» ҳисобида эса 105 та ғалаба бор. Агар мезбонлар зафар қучса, ўзаро ўйинлар статистикаси тенглашади.

«Барселона» ушбу мавсумда ўз майдонида жуда ишончли ҳаракат қилмоқда — жамоа 17 та уй баҳсининг барчасида ғалаба қозониб, 52 та гол урган ва атиги 9 та гол ўтказган.

Аксинча, «Реал» сафарда барқарор ўйин кўрсата олмаяпти: мадридликлар 17 та сафар баҳсида 3 марта мағлуб бўлиб, 4 бор дуранг қайд этган.

Маълумот учун, жамоалар ўртасидаги сўнгги класикода «Барселона» Испания Суперкубоги финалида «Реал»ни мағлуб этганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар