Live
2
Ўзбек

Ўзбекистон кубоги. «Олимпик Мобиуз» ва «Сўғдиёна» 1/8 финалга йўлланма қўлга киритди, «Машъал» гуруҳда қолиб кетди (видеошарҳ)

Футбол
14 май, 10:55
Нимчоракифиналнинг дастлабки икки иштирокчиси маълум бўлди.
Ўзбекистон кубоги. «Олимпик Мобиуз» ва «Сўғдиёна» 1/8 финалга йўлланма қўлга киритди, «Машъал» гуруҳда қолиб кетди (видеошарҳ)
Foto: PFL
14.05.2026 FT Ўзбекистон Кубоги Машъал Машъал 1 : 2 Сўғдиёна Сўғдиёна

Ўзбекистон кубоги С гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашувлар якунланди.

«Олимпик Мобиуз» Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида Республика ФА устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Баҳсдаги ягона голни 85-дақиқада Абдуғафур Ҳайдаров киритди.

Иккинчи баҳсда эса Муборакнинг «Машъал» жамоаси ўз майдонида «Сўғдиёна»га имкониятни бой берди.

Жиззахликлар Абдуллазизхон Абдурашидов ва Оллоберган Каримовнинг голлари эвазига дастлаб икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда Иброҳим Ғанихонов битта гол урган бўлсада, «Машъал» мағлубиятдан қутулиб қола олмади.

Шу тариқа, «Олимпик Мобиуз» ва «Сўғдиёна» 1/8 финалга йўлланма қўлга киритди, «Машъал» ва Республика ФА гуруҳда қолиб кетди

Ўзбекистон кубоги. 2-тур
Республика ФА 0:1 Олимпик-МобиУз
Гол: Абдуғафур Ҳайдаров 85.

Республика ФА: Алишан Абдуталипов, Диёрбек Маҳмуджонов, Беҳруз Эркинов, Абдулворис Ҳожимуродов, Сирожиддин Жумадуллаев, Жасур Йўлдошев, Улуғбек Расулов, Ҳусниддин Мусулмонов, Муҳаммадали Абдусаломов, Маъмуржон Зокиржонов, Иброҳим Акбаров.
Олимпик Мобиуз: Асқаржон Қудратов, Муҳаммадали Зоҳидов, Мейирбек Режабалиев, Жавоҳир Баҳодиров, Фазлиддин Зуҳриддинов, Муҳаммаддиёр Маърифалиев, Абдушукур Махаматов, Абдуазиз Абдурашидов, Рўзибой Файзуллаев, Бегис Куанишбаев, Абдуғафур Ҳайдаров.

Ўзбекистон кубоги. 2-тур
Машъал – Сўғдиёна 1:2
Голлар: Иброҳим Ғанихонов 68 — Абдуллазизхон Абдурашидов 8, Оллоберган Каримов 45+1.

Машъал: Азамат Сойибов, Зафарбек Акрамов, Самандар Очилов, Сардор Абдураимов, Ҳумоюн Муртазаев, Илҳом Абдуғаниев, Нуржаҳон Музаффаров, Эргаш Исмоилов, Шерзод Файзиев, Сухробжон Пормонқулов, Роман Ҳаджиев.
Сўғдиёна: Никола Миркович, Зоир Жўрабоев, Исломжон Қобилов, Отабек Аҳадов, Фейсал Мулич, Отабек Жўрақўзиев, Оллоберган Каримов, Фазлиддин Омонкелдиев, Абдуллазизхон Абдурашидов, Амирбек Саидов, Нодиржон Сойибов.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Машъал Машъал
  • Сўғдиёна Сўғдиёна
  • Ўзбекистон Кубоги Ўзбекистон Кубоги
Бугунги янгиликлар