«Барселона» расмийлари Ламин Ямалнинг жароҳати ҳақида маълумот берди. Клуб хабарига кўра, 18 ёшли вингер «Селта»га қарши баҳсда (1:0) олган жароҳати сабаб мавсум якунига қадар майдонга туша олмайди.
Қайд этилишича, футболчида чап оёқ сон орқа мушаклари жароҳати аниқланган. У консерватив усулда даволанади ва ушбу мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади.
Шу билан бирга, клуб Ямалнинг тикланиш жараёни ижобий кечиши кутилаётганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, у 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қадар сафга қайтиши мумкин.