Бугун
15
Ўзбек

Флик: «Ямалнинг айнан шу пайтда жароҳат олгани ачинарли»

Футбол
23 апрел, 01:05
«Барса» бош мураббийи жароҳат олган Ламин ҳақида фикр билдирди.
Флик: «Ямалнинг айнан шу пайтда жароҳат олгани ачинарли»
Фото: Getty Images
22.04.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 1 : 0 Сельта Сельта

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Ла Лига 33-тур доирасидаги «Селта»га қарши ўйин (1:0)да жароҳат олган Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.

«Эртагача кутиш керак. Қандайдир муаммо бор, чунки у ноқулайликни ҳис қилди. Канселу билан боғлиқ вазият жиддий эмасдек туюлмоқда, аммо барибир якуний қарорни кутиш лозим.

Ямалда жароҳат бордек, аммо у қанча вақт майдонга туша олмаслигини аниқлашимиз керак. Ҳозирча бошқа ҳеч нарса дея олмайман, кутишга тўғри келади.

Мураббий сифатида бундай вазиятларни қабул қилишга мажбурман. Ламиннинг айнан шу пайтда жароҳат олгани ачинарли, аммо мен Рафиня, Бернал, Кристенсен ҳақида ҳам ўйлаяпман…

Энди эътиборни «Хетафе»га қарши ўйинга қаратишимиз керак. Хафа эмасман деб айта олмайман, миямда кўп фикрлар бор. Муҳими, биз курашишда давом этамиз», — деди Флик.

Маълумот ўрнида, бу мавсум Ямал барча мусобақаларда 45 та ўйинда қатнашиб, 24 та гол ва 18 та ассистни ўз ҳисобига ёздирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар