«Тоттенҳэм» 37-турда «Челси»га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди ва Англия Премер-лигасида жон сақлаб қолиш учун курашни давом эттирмоқда.
Роберто Де Зерби бошқарувидаги лондонликлар мавсум тугашига бир тур қолганида 38 очко билан 17-ўринда бормоқда.
Тушиб кетиш зонасида жойлашган «Вест Ҳэм» ҳисобида эса 36 очко мавжуд.
Шу тариқа, «шпорлар» хавфли ҳудуддан атиги икки очкога олдинда бормоқда.
АПЛнинг сўнгги турида «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилади.
«Вест Ҳэм» эса уйда «Лидс»га қарши баҳс олиб боради.
Ҳар икки учрашув 24 май куни бўлиб ўтади.