Лондоннинг «Челси» клубида тўп тепаётган Лиам Делап самарасиз ўйинлар сериясини узайтирди.
23 ёшли ҳужумчи «Тоттенҳэм»га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади ва жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабасига ёрдам берди. Бироқ футболчи яна рақиб дарвозасини ишғол қила олмади.
Шу тариқа, Делапнинг барча турнирлардаги голсиз серияси 25 та беллашувга етди.
Англиялик футболчи охирги марта январ бошида «Фулҳэм»га қарши баҳсда гол урганди.
Лиам Делап «Челси» сафига ўтган ёзда «Ипсвич»дан 35,5 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
ОАВда тарқалган хабарларга кўра, ушбу мавсум футболчи учун Лондон клубидаги ягона мавсум бўлиб қолиши мумкин.
«Челси» АПЛнинг сўнгги турида 24 май куни сафарда «Сандерленд»га қарши майдонга тушади.