Лондоннинг «Челси» клуби ҳамшаҳари бўлган «Тоттенҳэм»ни чемпионат 37-турида 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шундай қилиб, «аристократлар» Англия чемпионати доирасидаги 8 ўйинда 1 ғалабасини қўлга киритди.
Сўнгги бор «Челси» Англия Премер-лигасида 29-тур доирасида 4 март куни «Астон Вилла»ни енгган (4:1). Ундан кейин 6 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этилди.
«Тоттенҳэм» билан ўйинда Энцо Фернандес ва Андрей Сантос голларга муаллифлик қилишди. Рақиб сафида Ришарлисон ўз номига гол ёздириб қўйди.
Маълумот учун, «Тоттенҳэм» 38 очко билан жадвалда 17-ўринни эгаллаб турибди. «Челси» ҳисобида 52 очко мавжуд ва жамоа ТОП-8ни якунлаб бермоқда.