Англия Премер-лигаси 37-турида «Челси» дербида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди. Беллашув 2:1 ҳисобида «кўклар»нинг ғалабаси билан якунига етди.
Ўйинда Энцо Фернандес ажойиб голга муаллифлик қилди. Шунингдек, Андрей Сантос ҳам номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голи Ришарлисон ҳисобига ёзилди.
Шу тариқа, «Челси» 52 очко билан 8-ўринга кўтарилди. «Тоттенҳэм» эса 38 очко билан 17-поғонада.
АПЛ. 37-тур
Челси – Тоттенҳэм 2:1
Голлар: Фернандес 18, Андрей Сантос 67 – Ришарлисон 74
Челси — Санчес, Ҳато, Кукуреля, Ачимпонг (Чалоба, 74), Фофана (Сарр, 81), Сантос, Кайседо, Палмер, Энцо Фернандес, Нету, Делап.
Тоттенҳэм — Кински, Порро, Дансо, ван де Вен, Удожи, Бентанкур, Галлаҳер, Коло Муани, Палиния (Сарр, 69), Ришарлисон, Тел.