Live
1
Ўзбек

Суперкомпютер ЖЧ-2026 очилиш ўйинида Мексикани фаворит деб баҳолади

Футбол
11 июн, 07:00
Оptа ҳисоб-китобларига кўра, мезбонларнинг ғалаба қозониш эҳтимоли 66 фоиздан юқори.
Икром Рузимуродов
Икром Рузимуродов Редактор
Суперкомпютер ЖЧ-2026 очилиш ўйинида Мексикани фаворит деб баҳолади
Foto: Getty Images
11.06.2026 FT Жаҳон чемпионати Мексика Мексика 2 : 0 ЖАР ЖАР 2

Бугун, 11 июн куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати расман старт олади. Турнирнинг очилиш баҳсида Мексика миллий жамоаси Жанубий Африка Республикасига қарши майдонга тушади.

Оptа статистик платформасининг суперкомпьютери ушбу учрашув учун ўз прогнозини эълон қилди.

Сунъий интеллект ҳисоб-китобларига кўра, Мексика миллий жамоасининг асосий вақтда ғалаба қозониш эҳтимоли 66,3 фоизни ташкил этади.

Жанубий Африка Республикасининг ғалабаси 14,3 фоиз эҳтимол билан баҳоланган бўлса, дуранг натижа қайд этилиш эҳтимоли 19,3 фоизга тенг.

Эслатиб ўтамиз, баҳс Мехико шаҳридаги афсонавий «Астека» стадионида бўлиб ўтади. Бу мундиалнинг илк ўйини ва биринчи кунидаги ягона учрашув ҳисобланади.

Маълумот учун, Мексика ва ЖАР ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 23:59 да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Мексика Мексика
  • ЖАР ЖАР
  • Жаҳон чемпионати Жаҳон чемпионати
Бугунги янгиликлар