«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси умумий босқичи 2-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Эртага ўз майдонимизда бизни жуда яхши прессинг қиладиган ва тезкор футболчиларга эга рақибга қарши ўйин кутмоқда.
Мавсум бошидаги дурангларга қарамай, манчестерликлар ўтган йилдагидек кўплаб голли вазиятлар яратишмоқда.
Бу «Манчестер Юнайтед». Шунинг учун ўйинни рақибга муаммо туғдира оладиган йўналишга буришимиз керак», — деди Симеоне Marca нашрига берган интервюсида.
Маълумот ўрнида, «Атлетико» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 14 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.
Аввалроқ «Челси»нинг Симеоне билан шартнома имзоламоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади