Франция миллий жамоаси яримҳимоячиси Майкл Олисе жаҳон чемпионатининг охирги уч ўйинида самарали ҳаракатлар амалга ошира олганича йўқ.
ЖЧ-2026 яримфиналида Франция Испанияга имкониятни бой берди (0:2).
Олисе баҳсин асосий таркибда бошлади ва 72-дақиқада захирага олинди.
Бунегача Олисе 1/4 финалда Марокашга қарши (2:0) ва 1/8 финалда (1:0) Парагвай миллий жамоасига қарши самарали ҳаракатлар қайд этмаганди. Қизиғи, «Бавария» хавбеки 5 та голли узатма билан мусобақанинг энг яхши ассистенти ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтамиз, Олисе 2025/2026-йилги мавсум якунларига кўра, 32 ўйиндаги 19 та голли узатмаси билан Бундеслиганинг ҳам энг яхши асисстенти бўлган ва Германия чемпионатида йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинганди.
Мундиал финалида Испания Англия ёки Аргентинага қарши майдонга тушади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади