Мадриднинг «Атлетико» клуби дарвозабони Ян Облак Ла Лига доирасидаги «Малага»га қарши ўйин (2:0)да чемпионатдаги юбилей 400-ўйинини ўтказди.
Шу тариқа, Облак Ла Лига тарихида 400 та ўйин ўтказган 11-дарвозабонга айланди. Шу билан бирга, Ян бу кўрсаткичга эришган биринчи хорижлик посбон бўлди.
Маълумот ўрнида, Облак 2014 йилдан буён Испанияда фаолият юритиб келмоқда. Бунга қадар словениялик дарвозабон қўшни Португалияда тўп тепган. У Лиссабоннинг «Бенфика» клуби аъзоси бўлган, аммо асосий таркибда кам майдонга тушиб, асосан ижара асосида бошқа жамоаларда ҳаракат қилган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади