Испаниянинг «Малага» клуби 7 йил аввал содир этган қоидабузарлиги учун жазоланди. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Клуб 2019/2020 йилги мавсумида иқтисодий назорат қоидаларини бузгани учун 300 минг евро жаримага тортилди. Ўша пайтда «Малага» футболчилар таркибининг қиймати ҳақидаги декларацияда жамоа аъзоларининг ҳақиқий нархидан 4,388 миллион евро камроқ сумма кўрсатган.
Шу сабабли бир неча йил давом этган иш муҳокамасидан сўнг Ла Лиганинг молиявий комиссияси тегишли қарорни қабул қилди. Аввалроқ жамоа Мадридда «Атлетико»га мағлуб бўлгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади