Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев «Манчестер Юнайтед» АПЛ 34-тур доирасидаги «Брентфорд»га қарши ўйин (2:1)да нега ҳомий номи туширилмаган либосда ўйнагани маълум қилди.
«Гап шундаки, SnapDragon брендига эгалик қилувчи Qualcomm компанияси RED хайрия жамғармаси билан ҳамкорлик қилади. Ҳар йили бир марта Qualcomm «Манчестер Юнайтед» либосларидаги реклама жойини ушбу жамғармага топширади. Бу амалиёт эркаклар ва аёллар жамоалари ўйинларида ҳам қўлланилади.
Бундай либосларни оддий дўконларда сотиб олиш мумкин эмас. Ушбу либослар аукцион орқали сотилади ва тушган барча маблағ RED жамғармасига йўналтирилади. Бироқ расмий дўконларда бренд буюмларининг айримларини харид қилиш мумкин», — дейилади хабарда.