Live
1
Ўзбек

Магуайр: «Кэррик билан сезиларли тарзда ривожландик»

Футбол
28 апрел, 00:00
«МЮ» ҳимоячиси «Брентфорд»га қарши ўйиндан сўнг жамоасининг муваффақияти ҳақида гапирди.
Зоиров Шоҳрух
Шоҳрух Зоиров Редактор
Магуайр: «Кэррик билан сезиларли тарзда ривожландик»
Фото: Getty Images
27.04.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед 2 : 1 Брентфорд Брентфорд

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр «Брентфорд»га қарши ўйиндаги ғалаба (2:1)дан кейин жамоасининг муваффақияти ҳақида гапирди.

«Натижалар ўз-ўзидан гапириб турибди, Кэррик билан сезиларли тарзда ривожландик. Майк жамоа ўйинини яхшилади.

Энди биз анча яхши ҳимояланяпмиз ва нафақат рақиб жарима майдонида, балки ўзимизникида ҳам ишончли ҳаракат қиляпмиз. Шу билан бирга, ҳужумда ҳам хавфлироқ бўлдик», — дея Магуайрнинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2019 йилдан буён «Манчестер Юнайтед» сафида тўп тепиб келмоқда. Клуб сўнгги бор 2013 йилда Англия чемпиони бўлганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Брентфорд Брентфорд
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар