Англия чемпионатининг 34-турини якунлаб берадиган баҳсда «Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Брентфорд» устидан ғалаба қозонди. Каземиро ва Шешко гол урди. Фернандеш эса мавсумдаги 19-ассистини қайд этиб, Анри ва де Брюйнега (20 тадан) тегишли Премер-лига рекордига яқинлашди.
Кэррик жамоаси очколарини 61 тага етказиб, 3-ўринни мустаҳкамлади ва ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди — кейинги турда расмийлаштирилиши мумкин. Лондон клуби эса 48 очко билан 9-поғонада қолди.
АПЛ. 34-тур
Мкнчестер Юнайтед — Брентфорд 2:1
27 апрел, «Олд Траффорд»
Голлар: Каземиро (11), Шешко (43) — Йенсен (87).
Манчестер Юнайтед — Ламменс, Далот, Магуайр, Ҳевен, Шоу (Йоро, 74), Каземиро, Майну, Фернандеш, Мбеумо (Маунт, 74), Диалло (Мазрауи, 46), Шешко (Зиркзе, 88).
Брентфорд — Келлеҳер, ван ден Берг, Коллинз, Йенсен, Кайоде, Люис-Поттер, Ярмолюк, Дамсгор, Шаде (Нелсон, 73), Уаттара, Тиаго.
Огоҳлантиришлар: Шоу (6), ван ден Берг (40), Уаттара (71), Тиаго (76), Зиркзе (90+2), Коллинз (90+6).