Ансу Фати тўлиқ «Монако» футболчисига афланади.
23 ёшли вингер «Барселона»га тегишли ва ҳозирда ижара асосида монегасклар сафида ўйнамоқда.
Фабрицио Романо маълум қилишича, Лига 1 клуби футболчини 11 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилган. «Монако» энди футболчининг ўзи билан келишиб олиши керак.
Каталония клуби Ансунинг кейинги трансферидан маълум фоиз олиши мумкин.
Фати ушбу мавсумда Лига 1да «Монако»нинг иккинчи энг яхши тўпурари ҳисобланади — у 23 ўйинда 10 та тўп киритган. Ундан кўпроқ голни фақат Фоларин Балогун урган — 13 та.