Франция чемпионати 32-турида «ПСЖ» клуби ўз майдонида «Лорян»ни қабул қилди. Беллашув 2:2 ҳисобида якунига етди.
Дастлаб Мбайе ҳисобни очди. Кейинчалик Пажи мувозанатни тиклади. 62-дақиқада Заир-Эмери парижликларни яна олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада эса Тосин жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди.
Шу тариқа, «ПСЖ» Франсия чемпионатида 31 ўйинда 70 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринда бормоқда. «Лорян» эса 42 очко билан 9-ўринда бормоқда.
Франция чемпионати. 32-тур
ПСЖ – Лорян 2:2
Голлар: Мбайе 6, Заир-Эмери 62 – Пажи 12, Тосин 78.
ПСЖ: Марин, Бералдо, Пачо, Эрнандез, Маюлу, Руис (Заир-Эмери, 61), Фернандес, Ли Кан Ин, Барколя, Мбай (Невеш, 62), Дуэ (Мунгенге, 75).