Ла Лиганинг 32-турида «Барселона» сафарда «Хетафе» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашув «Колисеум» стадионида бўлиб ўтди.
Беллашувдаги ҳисоб 45-дақиқада Фермин Лопес томонидан очилди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Маркус Рэшфорд 74-дақиқада яна бир гол уриб, якуний натижани расмийлаштирди.
Ушбу натижадан сўнг «Барселона» 85 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. «Хетафе» эса 44 очко билан 6-ўринда қолди.
Ла Лига. 32-тур
Хетафе – Барселона 0:2
Голлар: Лопес 45, Рэшфорд 74
Хетафе: Сория, Боселли (Фемениа, 46), Дуарте, Дене (Абкар, 76), Иглесиас, Давинчи (Санкрис, 76), Бирмансевич (Васкес, 46), Миля, Арамбарри (Камара, 81), Мартин, Сатриано.
Барселона: Гарсия, Кунде (Рэшфорд, 60), Кубарси, Мартин, Канселу, Гави (де Йонг, 60), Педри, Барджи (Арауҳо, 60), Олмо, Фермин Лопес (Балде, 82), Левандовски.