«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик жамоа натижалари ҳакамлар қарорларига боғлиқ бўлмаслиги кераклигини таъкидлади.
«Ҳар бир баҳсда янада яхшироқ ва 100 фоиз ўйнашимиз керак, шунда ҳакамлар қарорларига боғлиқ бўлиб қолмаймиз. Ҳакамлар учун ҳам осон эмас. Биз эътиборни ўзимизга қаратишимиз керак», — деди мутахассис Gоаl нашрига.
Маълумот учун, «Барселона» бугун сафарда «Хетафе»га қарши баҳс олиб боради. Ғалаба қозонилган тақдирда, каталонияликлар турнир жадвалида «Реал»дан фарқни 11 очкога етказиши мумкин.