Ла Лиганинг 32-турида «Барселона» сафарда «Хетафе»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва турнир жадвалидаги устунлигини янада мустаҳкамлади.
Мазкур натижадан сўнг «Барселона» 85 очкога етди ва энг яқин таъқибчиси «Реал»дан 11 очкога узоқлашди. Мадридликлар ушбу турда «Бетис» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Шу тариқа, чемпионат якунига 5 тур қолган бир пайтда каталонияликлар пешқадамликни мустаҳкам ушлаб турибди.
Каталония клуби 11 май куни бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши 35-тур баҳсида чемпионликни муддатидан аввал нишонлаши мумкин.