«ПСЖ» футболчиси Хвича Кварацхелия УEФА Чемпионлар лигаси 2025/26 мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.
Париж клуби финалда Лондоннинг «Арсенал» жамоасини пеналтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Асосий вақтда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳал қилувчи баҳс Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни германиялик ҳакам Даниел Зиберт бошқариб борди.
Кварацхелия якунланган Чемпионлар лигаси мавсумида 16 та баҳсда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда 10 та гол уриб, 6 та ассист муаллифига айланди.
Шунингдек, «ПСЖ» тарихда кетма-кет икки мавсум УEФА Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан иккинчи клубга айланди.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар ўтган йилги финалда «Интер»ни 5:0 ҳисобида мағлуб этганди.