«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик клуб билан янги шартнома имзолашга қарор қилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, мутахассис аллақачон раҳбариятни қароридан хабардор қилган. Ҳозирда унинг агенти Пини Захави билан битим тафсилотлари муҳокама қилинмоқда.
Қайд этилишича, янги шартнома 2028 йил ёзигача бўлиши ва қўшимча бандни ўз ичига олиши ёки 2029 йилгача амал қилиши мумкин.