Live
5
Ўзбек

Де Зерби: «Биз ҳали жамоа эмасмиз»

Футбол
23 август, 05:19
«Тоттенҳэм» бош мураббийи мавсумнинг дастлабки баҳсидан кейин жамоанинг ҳозирги ҳолатига баҳо берди.
Де Зерби: «Биз ҳали жамоа эмасмиз»
Foto: Getty Images
22.08.2026 FT Англия Премер-лигаси Брентфорд Брентфорд 3 : 0 Тоттенҳэм Тоттенҳэм

Роберто Де Зерби АПЛ 1-турида «Брентфорд»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг «Тоттенҳэм» ҳали тўлиқ шаклланган жамоага айланмаганини таъкидлади.

«Биз ҳали жамоа эмасмиз. Бунинг кўплаб сабаблари бор.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мендан мақсадимиз нима эканини сўраганингизда, мен жамоага айланганимиздан кейингина мақсадни белгилашимиз мумкинлигини айтгандим. Жамоага айланишдан олдин нималарга қодир эканимизни айта олмаймиз», — деди Де Зерби.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» АПЛнинг 1-турида сафарда «Брентфорд»га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Лондонликлар учрашув давомида жамоавий ҳаракат ва жисмоний тайёргарлик борасида муаммоларга дуч келган.

Шунингдек, ёзги трансферлар вақтида таркиб сезиларли даражада янгиланди ва бир нечта янги футболчилар «Брентфорд»га қарши баҳсда дебют қилди. Шу сабаб Де Зерби жамоанинг бир-бирига мослашиши учун вақт кераклигини таъкидламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Брентфорд Брентфорд
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар