Live
5
Ўзбек

«Ланс» 1958 йилдан буён илк марта Лига 1 дастлабки ўйинида 5 та гол урди

Футбол
23 август, 05:33
Ўшанда Ланс шаҳри клубига «Страсбург» жамоаси қаршилик қилган.
«Ланс» 1958 йилдан буён илк марта Лига 1 дастлабки ўйинида 5 та гол урди
Фото: Gettyimages

Франция вице-чемпиони, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубоги соҳиби сифатида ҳаракат қилаётган «Ланс» чемпионатнинг янги мавсумини ҳам муносиб бошлади ва «Осер» дарвозасига 5 та тўп киритди. Бу «Ланс»нинг XXI асрдаги илк тур доирасидаги энг йирик ғалабаси бўлди.

Maълумотларга кўра, «кончилар» 1958 йилдан бери илк бор Франция чемпионатининг очилиш ўйинида шу қадар кўп гол уришган экан. Ўшанда улар «Страсбург» дарвозасига нақ 6 та гол урган эди.

Қизиғи шундаки, «Ланс» Лига 1 даги навбатдаги беллашувини айнан «Страсбург»га қарши ўтказади. Бу баҳс кейинги ҳафта, 29 август, шанба куни сафарда бўлиб ўтади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ланс Ланс
Бугунги янгиликлар