Live
5
Ўзбек

Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади

Бошқа спортлар
23 август, 05:30
Ўзбекистон дзюдо жамоаси жами 6 та медалга эга чиқди.
Ўзбекистонлик ёш дзюдочилар жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлади
Foto: Getty Images

Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг яккалик баҳслари якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида финалгача етиб борган ҳамюртимиз Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди.

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо миллий жамоаси яккалик баҳсларини 1 та олтин, 1 та кумуш ва 4 та бронза — жами 6 та медал билан умумжамоа ҳисобида кучли учликда якунлади.

Барча ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медал:
-40 кг: Ирода Сирожиддинова

Кумуш медал:
-90 кг: Жўрабек Эшпўлатов

Бронза медаллар:
-55 кг: Бобур Юсупов
-73 кг: Беҳрузбек Усмонов
-44 кг: Алина Колючева
-48 кг: Чарос Ҳикматова

Бугун мусобақада аралаш жамоавий дастур баҳслари ўтказилади.

Бугунги янгиликлар